
УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган “Боруссия” Мюнхенгладбах – “Интер” учрашуви ўз якунига етди. Ҳар тарафлама томошабоп кураш тақдим этилган беллашувда меҳмонлар 3:2 ҳисобидаги муҳим ғалабани қўлга киритди.
Дастлаб, Маттео Дармиан ҳисобни очган бўлса, кейинчалик Ромелу Лукаку ва Алассан Плеа дубль қайд этишга муваффақ бўлишди.
Ушбу ғалаба орқали Антонио Конте шогирдлари очколари сонини 5 тага етказиб олган ҳолда гуруҳдан чиқиш умидини сақлаб қолди. немислар эса 8 очко билан ҳамон гуруҳ пешқадами бўлиб турибди.