ЕЧЛ: Яна икки клуб муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритди

Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 4-тур ўйинлари якунига етди. А гуруҳида “Бавария” “Ред Булл Залцбург” клубини ўз майдонида қабул қилиб йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. Ушбу баҳсдан сўнг “қизиллар” 12 очко билан муддатидан олдин плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.

С гуруҳи етакчиси “Манчестер Сити” “Олимпиакос” меҳмони бўлди ва минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Шу тариқа шаҳарликлар ҳам 12 очко жамғарган ҳолда кейинги босқич йўлланмасини нақд қилиб қўйди.

Эътиборли жиҳати, “Бавария” ва “Манчестер Сити” 4 ўйинда 100 фоизли натижа қайд этишди.

Бунгача, плей-офф масаласини “Барселона”, “Челси”, “Ювентус” ва “Севилья”лар ҳал қилиб улгуришган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *