Жасур Яхшибоевнинг ортидан яна бир ўзбек футболчиси Беларуснинг номдор клубига ўтиши мумкин

“Энергетик-БГУ” таркибидаги фаол ўйинлари билан мутахассисларнинг эътиборини тортган Жасур Яхшибоев мавсум ўртасида Белоруснинг бошқа бир клуби “Шахтёр”га йўл олган эди.

Хабарингиз бор, айни пайтда “Энергетик-БГУ” сафида яна бир ўзбек футболчиси – Шаҳбоз Умаров ҳам тўп сурмоқда. Аммо, бу ҳамюртимиз ҳам тез орада бошқа бир клуб сафига ўтиши мумкин.

Белорусь ОАВларида тарқалган хабарларга кўра, мамлакатнинг номдор жамоаси БАТЭ Шаҳбоз Умаровни ўз сафига қўшиб олишни ўйламоқда. Шунингдек, ушбу клубга Умаровнинг жамоадоши Алексей Носко ҳам ўтиши мумкин.

Шаҳбоз Умаров Белорусь чемпионатида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган. Голларнинг бирини чамаси 35 метрлар масофадан жарима тўпидан айнан БАТЭ дарвозасига йўллаган эди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *