Жаҳон кубогида пара пауэрлифтингчиларимизга тенг келадиган рақиб топилмади!

Тбилисида давом этаётган пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон  кубогида бугун жамоавий беллашувлар ўтказилди.

Эътиборлиси, Фазлиддин Умрзоқов қўл остидаги пара пауэрлифтингчиларимиз жамоавий беллашувларда 1-ўринни қўлга киритди. Шу куни Рўза Қўзиева 107 кг, Фарҳод Умрзоқов 192 кг ва Нуриддин Давлатов 201 кг тошни бўйсундирди.

Эслатиб ўтамиз, Тбилисидаги Жаҳон кубогининг яккалик беллашувларида аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида Рўза Қўзиева олтин, эркаклар ўртасида -88 кг вазн тоифасида Фарҳод Умрзоқов олтин ҳамда эркаклар ўртасида -107 кг вазн тоифасида Нуриддин Давлатов кумуш медални қўлга киритди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *