Жаҳон кубогида тенгсиз деб топилган пара пауэрлифтингчиларимиз юртимизга қайтиб келишди

Грузиянинг Тбилиси шаҳрида бўлиб ўтган пара пауэрлифтинг бўйича Жаҳон  кубогида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз бугун юртимизга қайтиб келишди.

Айтиш керакки, ушбу жаҳон кубогида аёллар ўртасида -61 кг вазн тоифасида Рўза Қўзиева олтин, эркаклар ўртасида -88 кг вазн тоифасида Фарҳод Умрзоқов олтин ҳамда эркаклар ўртасида -107 кг вазн тоифасида Нуриддин Давлатов кумуш медални қўлга киритди.

Пара пауэрлифтингчиларимиз жамоавий баҳсларда барча рақибларни ортда қолдириб мусобақанинг мутлақ ғолибига айланишди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *