Жаҳон кубогида тенгсиз деб топилган пара пауэрлифтингчиларимиз юртимизга қайтиб келди

25-28 март кунлари Англиянинг Манчестер шаҳрида ўтказилган Жаҳон кубогида муваффақиятли иштирок этган пара паурлифтинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳозиргина юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Паралимпия ассоциацияси раҳбарияти, спортчилар, ота-оналар ва оммавий ахборот воситалари тантанали кутиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон кубогида терма жамоамиз спортчилари 1 та бронза ва 3 та олтин медаль билан умумжамоа ҳисобида 2-ўринни, жамоавий беллашувларда эса 1-ўринни қўлга киритди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *