Жаҳон рекорди, олтин медаль ва Токио-2020 йўлланмаси. Хусниддин Норбеков буларни барчасини уддалади!

Пара атлетика бўйича Жаҳон чемпионатининг бешинчи кунидан ўрин олган баҳслар ҳам ўз ниҳоясига етди.

Кечки дастурнинг сўнгги беллашувларида Хусниддин Норбеков юртимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилди.

Ҳамюртимиз 2018 йили ўзи ўрнатган жаҳон рекордини бугун 1.30 метрга яхшилади ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Шу қаторда у келаси йили Токио мезбонлик қиладиган Паралимпия ўйинларига ҳам йўлланмага ҳам эга бўлди.

Хусниддин Норбековнинг халқаро мусобаларда қайд этган натижалари ҳақида қисқача:

2014 йил. Параосиё ўйинлари – олтин медаль

2015 йил. Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати – олтин медаль

2016 йил. Паралимпия ўйинлари – олтин медаль

2017 йил. Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати – олтин медаль

2018 йил. Параосиё ўйинлари – олтин медаль

2019 йил. Пара атлетика бўйича Жахон чемпионати – олтин медаль

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *