Жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари тантанали равишда кутиб олинди

Аввал хабар берганимиздек 9-15 сентябрь кунлари Лондон шаҳрида парасузиш бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати ўтказилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу мусобақада 7 нафар спортчи билан иштирок этган терма жамоамиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8та медалга эга чиқди. Шу тариқа парасузувчиларимиз 60 та давлатдан 600 га яқин спортчи иштирок этган ушбу жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида 20-ўринни қўлга киритишди.

Қувонарлиси, Халқаро Паралимпия қўмитасининг қарорига кўра ушбу жаҳон чемпионатида 1- ва 2- ўринни эгаллаган спортчилар келаси йил Токиода бўлиб ўтадиган Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмага эга бўлишди. Аниқроқ айтганда, Шохсанам Тошпўлатова, Ислом Асланов ҳамда Фирдавс Мусабековлар Токио-2020 Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Қолган спортчиларимиз эса бу йўлда муҳим рейтинг очколарига эга бўлишди.

Бизнинг қаҳрамонларимиз бугун эрта тонгда Лондон-Истанбул-Тошкент йўналиши билан юртимизга қайтиб келишди. Уларни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон миллий паралимпия ассоциацияси мутасаддилари, спортчиларнинг яқинлари, спорт ихлосмандлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари катта тантана билан кутиб олишди.

Қуйида парасузиш бўйича бўлиб ўтган жаҳон чемпионати совриндорлари билан танишиб олишингиз мумкин:

Шохсанам Тошпўлатова – 1 та олтин, 1 та бронза;

Ислом Асланов – 3 та кумуш;

Фирдавс Мусабеков – 1 та кумуш

Нигора Мирзохидова – 1 та бронза

Музаффар Турсунхўжаев – 1 та бронза

Эътиборингизга кутиб олиш маросимидан суратларни ҳавола қиламиз:

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

tuzla escort http://www.heraklionescorts.com/ kurtköy escort pendik escort pendik escort kurtköy escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort istanbul escort istanbul bayan escort escort istanbul istanbul escort bayan escort bayan istanbul eskort ataköy escort avcılar escort avrupa yakası escort bakırköy escort beşiktaş escort beylikdüzü escort beyoğlu escort fatih escort halkalı escort mecidiyeköy escort sarıyer escort şişli escort taksim escort şirinevler escort mersin escort kids games