
Италия А Серияси 8-туридан ўрин олган “Удинезе” – “Женоа” учрашуви ўз якунига етди. Унда “Удинезе” 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Беллашув тақдирини Де Паул томонидан киритилган ягона гол ҳал қилди.
Ушбу ғалаба орқали удинеликлар 16-поғонага жойлашди. Роландо Маран шогирдлари эса 19-ўринга тушиб кетди.
Элдор Шомуродов 69-дақиқада майдонга тушди.