Жиззахдаги ВМХ трассасининг қурилиши айни авжида

Маълум қилганимиздек, шу кунларда Жиззах шаҳрида велоспортнинг ВМХ йўналиши бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган трасса қурилиши олиб борилмоқда. Халқаро қатновлар очилгач, трасса қурилишида хизмат қиладиган европалик мутахассислар ҳам Жиззах шаҳрига етиб келишмоқда.

Бугун Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси бош котиби Козим Ўринбойхўжаев қурилиш жойига ташриф буюриб, олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди. Таъкидлаш жоиз, ҳозирда Халқаро велосипедчилар иттифоқи томонидан бириктирилган украиналик мутахассис Вадим Коровицький жараёнга бош-қош бўлиб турибди.

Шу кеча кундузда қурилишнинг энг мураккаб қисми – трасса, трибуна ва майдон атрофидаги бошқа объектларнинг пойдевори қуриб битказилди. Жараён режага мувофиқ босқичма босқич олиб борилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *