Жиззах ва Қашқадарёда биринчи қор ёғди

Зомин тумани ва Деҳқонобод туманининг “Ойбек” қишлоғида биринчи қор ёғди.

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Жиззах вилояти Зомин туманида қор ёғгани ҳақида суратлар жойлади.

Куни кеча Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод “Ойбек” қишлоғида ҳам қор ёғгани айтилмоқда.

Аввалроқ Гидрометеорология хизмати маркази 10 октябрь куни республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туриши ҳақида хабар берган эди.

“Тоғ олди ва тоғ ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғади, баланд тоғ ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади”, – деб хабар берган эди Гидрометеорология хизмати.

Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Қамчиқ довонида ҳам қор ёғган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *