Жиноятда гумонланаётган шахсни ушлаб туриш муддати ҳақиқатда ушланган вақтидан бошлаб ҳисобланади

Ушланган шахснинг ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Президент суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган фармонни имзолади.

Ҳужжат билан ушланган шахснинг ҳуқуқлари поймол бўлишининг олдини олиш мақсадида:

  • ушлаб туриш муддатини жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга келтирилган вақтдан бошлаб эмас, балки шахс ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш;
  • шахс амалда ушланган пайтдан бошлаб, тегишли мансабдор шахс у билан боғлиқ суриштирув ва тергов ҳаракатларини ўтказишдан олдин ҳимоячи билан холи учрашувни таъминлаши шартлиги ҳақидаги қоида назарда тутилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *