Жокович “Vienna Open”да ўз юришини бошлади

Жаҳон тасниф жадвали етакчиси Новак Жокович Австриядаги “Vienna Open” турнирида дастлабки ўйинини ўтказди.

Мусобақанинг 1/16 финал босқичидан баҳсларга киришган сербиялик ракетка устаси ҳамюрти Филип Крайиновичга қарши кортга чиқди. 2 сет давом этган беллашув 1-тартиб рақам остида сараланган Жоковичнинг 7:6(8:6), 6:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Энди Новак кейинги босқичда хорватиялик Борна Чоричга қарши ҳаракат қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *