Зарифа Бойтемирова: Карантин дегани уйда бекор ўтириш дегани эмас

Карантин муносабати билан Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси жамоаси ўз уйларидан туриб масофадан иш олиб боришаётгани ҳақида бундан аввал ҳам хабар берган эдик.

Бугун биз ассоциациянинг Паратаэквондо терма жамоасига бириктирилган шифокори Зарифа Бойтемирова билан карантин пайтидаги фаолияти юзасидан қисқача суҳбат уюштирдик.

-Карантин даврида сизнинг фаолиятингиз қандай кечмоқда?

-Карантин дегани бу уйда ўтириб, бекор қолиш дегани эмас. Чунки, бизнинг фаолиятимиз тўхтаб қолмаслиги керак. Ҳозирда Паратаэквондо терма жамоаси сафида 8 та спортчи мавжуд. Уларнинг орасида Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланма олганлари ва йўлланма олишга даъвогар спортчилар бор. Шу боис ушбу спортчилар билан ҳар қандай шароитда ҳам боғланиб, уларнинг саломатлигидан бохабар бўлиб туришимиз шарт.

-Спортчилар билан қандай усулда боғланиб турибсиз?

-Ҳозирги ахборот-технологиялари асрида масофа инсонларнинг фаолиятига деярли таъсир ўтказа олмайди. Биз паратаэквондо терма жамоаси аъзолари ва мураббийлари билан келишган ҳолда телеграмда ўзимиз учун алоҳида гуруҳ ташкил қилганмиз. Бундан ташқари Zoom видеоконференцияси орқали спортчилар билан бевосита мулоқотда бўлиб турибман. Улар бир кунда 2 маҳал машғулот ўтказишади ва шу машғулот жараёнлари акс этган видеолавҳаларни гуруҳга ташлашади. Одатда мен спортчиларнинг пульсларини машғулот жараёни бошида, ўртасида ва охирида текшириб борардим. Ҳозир спортчиларнинг ўзлари ушбу ишни амалша ошириб, менга юборишмоқда.

-Спортчилар асосан қандай саволлар билан мурожаат қилишяпти?

-Саволларнинг аксарияти карантин пайтида нима қилиш керак, ўзи ва атрофдагиларни вирусдан қандай ҳимоялаш керак деган мазмунда келиб тушади. Мен эса уларга керакли тавсияларни, яъни гигиена қоидаларига риоя қилишни, эҳтиёж бўлмаса кўчага чиқмасликни тавсия қиляпман.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

tuzla escort http://www.heraklionescorts.com/ kurtköy escort pendik escort pendik escort kurtköy escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort istanbul escort istanbul bayan escort escort istanbul istanbul escort bayan escort bayan istanbul eskort sakarya escort ataköy escort avcılar escort avrupa yakası escort bakırköy escort beşiktaş escort beylikdüzü escort beyoğlu escort fatih escort halkalı escort mecidiyeköy escort sarıyer escort şişli escort taksim escort bakırköy escort şirinevler escort kids games