Зиданга ёқмаган яна бир футболчи “Реал”дан кетади

Футбол 15 ноябрь, 2020, 12:40 0

Зиданга ёқмаган яна бир футболчи “Реал”дан кетади

ТЕГЛАР:ЗИНЕДИН ЗИДАН | ВИНИСИУС ЖУНИОРУнга ҳам харидор бор

Зинедин Зидан жамоада ўзига керак бўлмаган футболчилардан бирин-кетин қутилмоқда. Энди бош мураббий бразилиялик иқтидор эгаси Винисиус Жуниордан ҳам воз кечишга қарор қилди.

Зидан 20 ёшли ҳужумни асосий таркибнинг муқим ўйинчиси қилишни истамаяпти. Футболчининг ўзи кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлаяпти.

“Қироллик клуби” Винисиусни Килиан Мбаппе трансфери доирасида ПСЖга ижарага беришни режалаштирмоқда. Парижликлар эса, унинг шартномасини тўлиқ сотиб олмоқчи.

Винисиус ҳам ўз ҳамюрти Неймар билан бирга ўйнаш мақсадида бу трансферга розилик берган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *