Зиданни ҳайдашга шошилманг! “Реал” гуруҳни биринчи ўринда якунлади!

Чемпионлар Лигаси бу мавсум гуруҳ босқичи ортда қолди. Сўнгги тур ўйинлари иккинчи куннинг марказий учрашувида “Реал” “Боруссия” Мюнхенгладбахга қарши майдонга чиқди. Гуруҳ пешқадами номига ойдинлик киритиб бериши кутилган баҳс мезбонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, 9-дақиқада Лукас Васкес узатган тўпни Карим Бензема дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Айнан франциялик ҳужумчининг ўзи 31-дақиқада дублни расмийлаштириб, жамоадошларига бироз хотиржамлик ҳадя этди. Беллашув якунига қадар ҳар икки жамоа бир неча хавфли ҳужумлар уюштирганига қарамай, гоҳ дарвозабонлар яхши ҳаракат қилган бўлса, гоҳ ҳужумчилар ҳужумга якуний нуқтани қўйишда оқсади.Сўнгги турда ғалаба қозонган Зидан шогирдлари “В” гуруҳи пешқадами сифатида плей-оффга йўл олди. “Боруссия” Мюнхенгладбах эса, 2-ўрин билан кейинги босқич чипталарига эга чиқди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *