Зидан: “Аталанта”ни ҳурмат қиламиз, аммо…

“Реал” бош мураббийи Зинедин Зидан Чемпионлар Лигаси қуръа натижалари ва Ла Лигадаги “Мадрид дербиси” ҳақида фикр билдирди.

“Биз “Аталанта”ни ҳурмат қиламиз. Аммо нимчорак финал баҳслари февраль сўнгида бўлиб ўтади. Шунинг учун, мени кўпроқ “Атлетик Бильбао”га қарши учрашув ўйлантирмоқда. Бу биз учун яна бир ажойиб синов бўлиши тайин.

“Атлетико”га қарши беллашувга тўхталадиган бўлсам, 3 очко ишладик, холос. Бундан ортиғи эмас. Биз жамоада барчаси жойида ва ортиқча нарсалар ҳақида ўйламаётганимизни исботлашни хоҳлаймиз. Хеч нима ўзгармади. Биз кундан-кунга яхшироқ ишлаяпмиз. Шу руҳда давом этишни истаймиз”, деди франциялик мутахассис.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *