Зидан инглизлар таклифини қабул қиладими?

“Реал” каби гранд клублар қиммат ўйинчилар олиб, ўз футболчиларини катта нархларга сотишига кўникиб қолганмиз. Лекин пандемия таъсирида арзон трансферлар ҳам кузатилмоқда.

Хусусан, “Вест Хэм” клуби мадридликлар ҳужумчиси Мариано Диасни қўлга киритмоқчи. Бунинг учун инглизлар 12 миллион евро таклиф қилмоқда.

27 ёшли ҳужумчи Зидан бошқарувидаги жамоада етарлича ўйин амалиётига эга бўлолмаяпти ва клубдан кетишга розилик берган.

Диаснинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *