Унинг иккала қўли ҳам йўқ, аммо…

Хитойлик Пара сузувчи Чжин Тао иккала қўлидан ҳам айрилган. У сузиш баҳсларининг S6 йўналишида беллашувларда қатнашади.

2012 йил Лондонда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинлари Тао учун дебют бўлган. Ўшанда 22 ёшда бўлган хитойлик спортчи 100 метрга чалқанча усулду сузиш бўйича барча рақибларини ортда қолдирган ва олтин медалга сазовор бўлган. У биринчи бўлишдан ташқари 1 дақиқа 13 сония вақт билан жаҳон рекордини ҳам ўрнатган.

Эътиборлиси, Тао орадан 4 йил ўтиб, Риодаги Паралимпия ўйинларида 1 дақиқа-ю 10 сония вақт билан Лондонда ўрнатган жаҳон рекордини ҳам янгилаган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *