Иккинчи мутахассисликка қабул бошланди. Ҳужжатлар онлайн юборилади

Ўзбекистонда иккинчи мутахассисликни эгаллаш истагидаги талабгорлардан ҳужжатлар қабули бошланди.

Аризалар ikkinchitalim.edu.uz онлайн платформаси орқали, 31 августга қадар қабул қилинади.

Иккинчи мутахассислик учун қабул квоталари белгиланмаган: ОТМлар абитуриентлар сонига қараб суҳбат асосида имтиҳон ўтказади. Абитуриентлар сони камроқ бўлса, имтиҳонларсиз, тўғридан тўғри қабул амалга оширилади.

Аввалроқ олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов иккинчи мутахассисликка қабул жараёни мураккаб бўлмаслигини айтган эди.

«Ҳар бир олий таълим муассасаси абитуриентнинг салоҳиятини ўз мезонлари асосида баҳолайди, қанча талаба қабул қилишни ҳам ўзи ҳал қилади», – дея маълум қилган Ином Мажидов.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *