Икки нафар ўзбекистонлик боксчи АҚШда жанг қилади

Ҳаваскор боксда 81 кг вазн тоифасида жорий йилги Ўзбекистон чемпионати бронза медали соҳиби, Санкт-Петербург губернатори кубоги ғолиби, Бутунжаҳон армия ўйинлари чемпиони Козим Мардонов ҳамда 69 кг вазн тоифасида 2019 йилги Ўзбекистон чемпионати финалчиси, кўплаб халқаро турнирлар совриндори Фазлиддин Мелибоев АҚШнинг “Olympic” промоутерлик компанияси билан шартнома имзолаганлиги ва улар Америка Қўшма Штатларига жўнаб кетганлиги борасида хабар берган эдик.

Айни дамда уларга  ўзбекистонлик таниқли боксчи Тимур Ибрагимов менежерлик қилмоқда. Биз ушбу ҳамюртимиз билан алоқага чиқиб, ҳар икки боксчимиз ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

– Албатта, биз катта лойиҳага қўл урганмиз. Мақсадимиз ёш боксчиларни имкон қадар юқори даражага олиб чиқишдир. Козим ва Фазлиддин ҳақида гапирадиган бўлсам, улар жуда маҳоратли боксчилар, шунинг учун ҳам улар билан иш бошлаганмиз. Қолаверса, техник жиҳатдан ҳам яхши ва кучли зарбага эгалар. Умуман олганда профессионал боксга ҳос услублари бор. Ҳар иккисининг биринчи жанги санаси ҳам маълум бўлган. 29 январь куни уларнинг профидаги илк жангларига гувоҳ бўламиз.

ф_1_1

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *