Илиас Илиадисни табриклаймиз!

Бугун дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи, Олимпия ўйинлари чемпиони Илиас Илиадис таваллуд айёмини нишонламоқда.

Илиас Илиадис 1986 йил 10 ноябрда Грузияда таваллуд топган. Спортчилик фаолиятини Греция жамоаси билан боғлаган Илиадис Афина-2004 Олимпия ўйинларида 17 ёшида чемпионга айланди. Лондон-2012 Олимпиадасида эса бронза медалини қўлга киритди. Шунингдек, унинг ҳисобида жаҳон чемпионатларининг 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медаллари мавжуд. Илиадис 1 йилдан бери Ўзбекистон терма жамоасида мураббийлик қилмоқда ва унинг қўл остида полвонларимиз янги марраларни забт этишмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Илиас Илиадисни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *