Илк бор қиличбозлик бўйича биринчи виртуал Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

Ҳозирги мураккаб вазиятда мамлакатимизда карантин ҳолати жорий этилгани боис аҳолимиз, жумладан спортчилар ҳам ўз-ўзини яккалаш тартибида қолишмоқда.

Шунга қарамай, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси
IT технологияларининг афзалликларидан фойдаланиб, инновацион лойиҳалар асосида фаол иш тизимини амалга оширмоқда.

Эътиборлиси, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан Республикамиз вилоятларидаги ёш иқтидорли қиличбозлар учун ёш тоифаларига қараб махсус онлайн машғулотлари йўлга қўйилган. Бу инновацион лойиҳа асосида спортчиларнинг эътиборини машғулотларга қаратиш, уларни психологик ҳолатини назорат қилиш имкони юзага келди.
Шунингдек, август ойида (03-08.08.2020), аниқроғи бугундан бошлаб спортчиларни рағбатлантириш учун қиличбозлик бўйича виртуал биринчи Республика мусобақаларини ўтказиш ҳам режалаштирилган.

Дўстлар, биринчи Ўзбекистон Виртуал чемпионати иштирокчиларини қўллаб-қувватланг!

Мусобақа дастури билан танишинг:
03 август – шпага (йигитлар), шпага (қизлар) 2006 – 2007
04 август – шпага ( йигитлар ), шпага (қизлар) 2008 йилда туғилган ва кичик ёш
05 август – рапира ( йигитлар), рапира ( қизлар ) 2006 – 2007
06 август – рапира ( йигитлар), рапира ( қизлар) 2008 йил ва кичик ёш
07 август – сабля (йигитлар), сабля ( қизлар ) 2006 – 2007
08 август – сабля (йигитлар ), сабля ( қизлар ) , 2008 ва кичик ёш

Мусобақа шартларига кўра иштирокчилар ўз йўналишларида қиличбозликда ишлатиладиган турли техник машқларни маълум вақт ичида кўпроқ бажариш бўйича баҳслашишади.

Мусобақа бугун соат 10:00 да бошланади. Беллашувларни томоша қилишни истаган мухлислар ушбу ҳавола орқали кўриб боришлари мумкин: https://www.fencingtimelive.com/tournaments/eventSchedule/507138B42ACA4BA6B8379B15DE1EF8D1#today

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *