Илк коронавирусни топган аёл

Илк одам коронавирусини топган аёл 16 ёшида мактабни ташлаб кетган Шотланд автобус ҳайдовчисининг қизи бўлган.

Жун Алмейда вирус суратини илк бор кўрсатиб берган кашфиётчи бўлган, унинг фандаги бу янгилиги аҳамиятига жорий пандемия туфайли кўпчилик эътибор қаратмоқда.

Covid-19 янги вирус. Аммо шу турдаги коронавирусни илк бор Жун Алмейда 1964 йили Лондондаги Муқаддас Томас шифохонаси лабораториясида аниқлаган эди.

Вирусолог 1930 йили Глазго шаҳрида туғилиб ўсган, унинг қизлик фамилияси Ҳарт эди.

Жун Ҳарт мактабни 16 ёшида ташлашга мажбур бўлади, бироқ Глазго Қироллик шифохонасининг гистопатология лабораториясига техник бўлиб ишга жойлашади.

Орадан бир неча йил ўтиб Жун Лондонга ишга ўтади ва 1954 йили венесуэлалик рассом Энрике Алмейдага турмушга чиқади.

Шамоллаш аломатлари тадқиқоти

Ёш оила қизчаси билан Канаданинг Торонто шаҳрига кўчиб ўтади. Ёзувчи Жорж Винтернинг ёзишича, Доктор Алмейда Онтарио Саратон Институтида электрон микроскоп билан ишлашни яхши ўзлаштиради ва маҳоратли мутахассисга айланади.

Доктор Жун Алмейда вирусни кўриш осонлашиши учун вирусга аксилтана юбориш методи асосчиси бўлган.

Жорж Винтернинг Drivetime on BBC Radio Scotland га айтишича, доктор Жун Алмейданинг тадқиқотлари Британияда эътироф этилади ва уни 1964 йили Лондондаги Муқаддас Томас Тиббий мактабига ишга таклиф этишади. Муқаддас Томас(St Thomas’s Hospital Medical School) шифохонаси яқинда Британия Бош вазири Борис Жонсон Covid-19 вирусидан азият чеккан кунлари даволанган шифохонадир.

Лондонга қайтганидан кейин доктор Жун Алмейда доктор Дэвид Тиррел билан шамоллаш аломатларини тадқиқ қилишда ҳамкорликни йўлга қўяди.

Жорж Винтер сўзларига кўра, доктор Тиррел раҳбарлигидаги тадқиқотчилар кўнгиллиларнинг бурнидан олинган суюқликларни таҳлил қилиш билан шуғулланадилар. Ушбу тадқиқотда шамоллашга боғлиқ бир неча вирус топилади, аммо бу вирусларнинг ҳаммаси ҳам айнан шамоллаш вируси эмас эди.

Вирус намуналаридан бирига B814 деб ном берилади, у 1960 йили Саррейдаги мактаб ўқувчилари бурун сувидан топилган эди.

Бу вируснинг умумий шамоллаш симптомлари кўнгиллиларга юққан, аммо одатий ҳужайра шаклида ўстиришга ҳаракат қилинганида бу вирус ўсмаган.

Кўнгиллилар органларида ўсаётганини кўрган доктор Тиррел «бу вирус электрон микроскоп остида кўринармикан» деб ўйланиб қолади.

Намуналар Жун Алмейдага юборилади. Алмейда хоним, «вирус грипп гриппига ўхшайди, аммо бу грипп вируси эмас», дея таъриф беради.

У бугунга келиб дастлабки инсон коронавируси экани маълум бўлган вирус турини таърифлаган эди.

Coronaviruses are a group of viruses that have a halo or crown-like (corona) appearance when viewed under a microscope
Image captionКоронавирус деб микроскоп остида қаралганида атрофида тожлари бордек бўлиб кўринадиган вируслар гуруҳига айтилади

Ёзувчи Жорж Винтернинг айтишича, аслида доктор Алмейда бундай вирус намуналарини бундан олдин – сичқонлар гепатити ва товуқларнинг инфекция тушган бронхитларини ўрганаётган вақтида кўрган.

У ўз кузатишлари ҳақида медицина журналига ёзган. Аммо журналдан «бу грипп вирус парчаларининг сифатсиз фотосуратлари» экани ҳақидаги жавобни олади.

B814 штамми ҳақидаги кашфиёт мақоласи 1965 йили Британия Медицина журналида эълон қилинади ва доктор Жун Алмейда олган илк фотосуратлар орадан икки йил ўтиб Умумий Вирусология журналида чоп этилади.

Коронавирус деган номни доктор Тиррел, доктор Алмейда ва профессор Тони Вотерсонлар танлашган. Чунки катталаштирилган фотосуратда вирус атрофи худди тож билан ўралганга ўхшаб кетади.

Кейинроқ доктор Алмейда Лондон Тиббиёт мактабида аспирантурада шуғулланади ва докторликни қўлга киритади.

У ўзининг иш фаолиятини Велкам институтида якунлайди, у ерда вируслар суратларига оид бир неча патентлар муаллифига айланади.

Бир муддат доктор Алмейда йога бўйича сабоқ беради. 1980 йилларда ВИЧ вируси тарқалганида уни яна вирусологияга чақиришади, маслаҳатчи сифатида у ВИЧ вируси фотоларини олишда кўмаклашади.

Жун Алмейда 2007 йили 77 ёшида вафот этди.

Ниҳоят ўлимидан 13 йил ўтганидан кейин уни бугун бутун дунёда тарқалган вирусни англаб етиш ишларини тезлаштирган кашшоф сифатидаги роли эътироф этилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

tuzla escort http://www.heraklionescorts.com/ kurtköy escort pendik escort pendik escort kurtköy escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort istanbul escort istanbul bayan escort escort istanbul istanbul escort bayan escort bayan istanbul eskort ataköy escort avcılar escort avrupa yakası escort bakırköy escort beşiktaş escort beylikdüzü escort beyoğlu escort fatih escort halkalı escort mecidiyeköy escort sarıyer escort şişli escort taksim escort şirinevler escort mersin escort kids games