Имомали Раҳмон яна бир марта президентлик сайловларига ўз номзодини илгари сурди

Фото: Sputnik

Бугун Тожикистон мустақил касаба уюшмалари Федерацияси томонидан амалдаги давлат раҳбари Имомали Раҳмон президентликка номзод сифатида илгари сурилган.

Мустақил Тожикистоннинг учинчи президенти ҳисобланувчи 67 ёшли Имомали Раҳмон 1994 йилдан буён президентлик курсисини эгаллаб турибди. У 1994, 1999, 2006, 2013 йилги сайловларда ҳам иштирок этиб ғолиб чиққан. Бу сайлов Имомали Раҳмон учун бешинчиси.

Тожикистонда президент 7 йилга сайланади.

Навбатдаги сайловлар 11 октябрь куни бўлиб ўтади. Бугунгача 4 та сиёсий партия ҳамда Касаба уюшмалари Федерацияси президентлик сайловига ўз номзодларини кўрсатган.

Жумладан, 22 август куни Тожикистон Социалистик партияси етакчиси, мамлакат парламенти депутати Абдуҳалим Ғаффоров, 23 август куни Тожикистон демократик партияси раҳбари Саиджаъфар Усмонзоданинг президентлик лавозимига номзод сифатида илгари сурилгани хабар қилинган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *