
Италия чемпионати 12-тури доирасида яна бир марказий учрашув бўлиб ўтади. Унда “Интер” “Наполи” билан баҳс олиб боради. Ушбу ўйин сайтимиз орқали матнли трансляция қилинади
.
- 90′Ўйин якунланди.
- 90+2’Андреа Петаньянинг зарбаси хавфли ва ноаниқ чиқди.
- 90′Иккинчи таймга 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 90’Маттео Политанонинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 88′Данило Д’Амброзио қўпол ўйини учун сариқ карточка олди.
- 86′Данило Д’Амброзио Эшли Янг ўрнига майдонга тушди.
- 85′Элиф Элмас Элиф Элмас ўрнини тўлдирди.
- 85′Милан Шкриниар қўпол ўйини учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 84′Мариу Руй захигара олинди, Фаузи Гулям ўйинга қўшилди.
- 84’Жованни Ди Лоренцо ҳимоячини ортда қолдирди, бироқ зарбасига аниқлик етишмади.
- 81’Маттео Политанонинг узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 80’Маттео Политано тўпни тўхтатмасдан дарвозага йўллади, бироқ Самир Ханданович хавфни бартараф этди.
- 80′Дарвозабонга қўпол ўйнагани учун Ромелу Лукакуга сариқ карточка кўрсатилди.
- 78’Калиду Кулибали рақибига қўполлик ишлатди, рефере ўйинни тўхтатди.
- 77′Лаутаро Мартинес ўрнини Ашраф Ҳакимига бўшатиб берди.
- 77′Тьему Бакайоко ўрнига Маттео Политано ўйинга қўшилди.
- 75′Ирвинг Лосанонинг подкати ўхшамади ва Давиде Масса унга сариқ карточка кўрсатди.
- 73′Ромелу Лукаку пенальтини аниқ амалга ошириб, ўйинда ҳисобни очди.
- 72′Ҳакам билан тортишгани учун Лоренцо Инсиньега қизил карточка кўрсатилди.
- 71′Давид Оспина сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 68’Ромелу Лукаку ҳужумда фол ишлатди.
- 67′Марцело Брозович ўрнига Стефано Сенси майдонга тушди.
- 63’Ирвинг Лосанонинг зарбаси дарвоза тўсининдан бир неча сантиметр юқорилаб майдонни тарк этди.
- 60′Тьему Бакайоко рақибини йиқитиди, ҳакам унга сариқ карточка кўрсатди.
- 58’Лоренцо Инсиньенинг жарима зарбасидан сўнг ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
- 57′Марцело Брозович қўполлиги учун ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
- 54’Лоренцо Инсиньенинг қанотдан йўллаган зарбаси жуда ноаниқ чиқди.
- 53’Лоренцо Инсиньенинг жарима зарбасидан узатиб берган пасини ҳимоячилар осонлик билан қайтаришди.
- 53’Марцело Брозович рақибига қўполлик ишлатди. Ҳакам жарима тўпи белгилади.
- 52’Наполи тўпни назорат қилиб, рақибни югуришга мажбур қилмоқда.
- 50’Лаутаро Мартинес ҳужумда фол ишлатди.
- 47’Роберто Гальярдини узатган пасни Эшли Янг ўзига бўйсундира олмади.
- 46′Иккинчи тайм бошланди.
- 45+2′Давиде Массанинг хушатаги чалинди ва жамоалар танаффусга йўл олишди.
- 45′Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 45’Ромелу Лукаку жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза устунидан юқорилаб ўтиб кетди.
- 41’Мариу Руйнинг узатмасини Интер футболчилар жарима майдонидан узоқлаштиришди.
- 41’Лоренцо Инсиньенинг зарбасига ҳимоячилар блок қўйишди.
- 38’Роберто Гальярдини боши билан дарвоза марказига зарба йўллади, Давиде Оспинадан сейв.
- 36’Лоренцо Инсинье ҳимоячи билан курашда ғолиб бўлди, бироқ унинг зарбасига аниқлик етишмади.
- 35′Ромелу Лукаку ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 34′Петр Зелиньскининг кучли зарбаси ноаниқ чиқди.
- 29’Эшли Янгнинг Ромелу Лукакуга узатмаси ноаниқ чиқди.
- 28’Мариу Руйнинг узатмасидан сўнг ҳимоячи тўпни майдон ташқарсига чиқариб юборди.
- 23′Интернинг бурчакдан узатган пасини ҳимоячилар узоқлаштиришди.
- 22’Марцело Брозович узатган пасни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 19’Ирвинг Лосанонинг зарбаси ўхшамай қолди, Самир Ханданович тўпни осонлик билан ушлаб олди.
- 17’Лаутаро Мартинеснинг зарбаси бироз ноаниқ чиқди. Наполи эркин зарба билан ўйинни давом эттиради.
- 17′Дрис Мертенс ўйинни давом эттира олмайди. Унинг ўрнини Андреа Петанья эгаллади.
- 13′Дрис Мертенс жароҳат олди.
- 12’Неаполликлар тўпни ўзида ушлаб туришибди.
- 9’Диего Демме тактик фол ишлатди, ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 8’Лоренцо Инсинье ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 6’Милан Шкриниар қўполлик ишлатди, Давиде Массе жарима тўпи белгилади.
- 5’Калиду Кулибалининг узатасига жамоадоши етиб кела олмади.
- 4’Алессандро Бастонининг зарбаси жуда ноаниқ чиқди.
- 2′Марцело Брозовичнинг бурчакдан етказиб берган узатмасини ҳимоячилар қайтаришди.
- 1′Ўйин бошланди.
- 0’Футболчилар майдонда, лайнсменлар қанотларида, ҳакам эса марказда. Ўйинни бошлаш учун барчаси тайёр.