“Интер” ўз уйида “Шахтёр”ни енга олмади ва гуруҳни сўнгги ўринда якунлади

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 6-туридан ўрин олган “Интер” – “Шахтёр” учрашуви ўз якунига етди. Унда жамоалар 0:0 ҳисобидаги нурсиз дурангга имзо чекди. 

Ушбу натижадан сўнг, Антонио Конте шогирдлари гуруҳнинг сўнгги ўрнида қолиб, Европа Лигаси йўлланмасидан ҳам қуруқ қолишди. “Шахтёр” эса ўз омадини нуфуз жиҳатидан Европанинг иккинчи рақамли лигасида синаб кўрадиган бўлди. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *