Искандар Турсунбоев – Жаҳон кубоги ғолиби!

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Манчестер шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича навбатдаги Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда.

Бундан бироз аввал эркаклар ўртасида 72 кг вазн тоифасида беллашув ўз ниҳоясига етди. Қувонарлиси, ушбу вазн тоифасида иштирок этган ҳамюртимиз Искандар Турсунбоев 203 кг натижа билан 1-ўринни қўлга киритди ва терма жамоамиз ҳисобига илк олтин медални ёздириб қўйди.

Таъкидлаш керакки, Искандар 2-ўринни эгаллаган нигериялик рақибидан нақд 11 кг юқори натижа қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, кеча аёллар ўртасида 55 кг вазн тоифасидаги беллашувларда яна бир ҳамюртимиз Рўза Қўзиева бронза медалини қўлга киритган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *