Исломжон Баҳромовни табриклаймиз!

Бугун юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Исломжон Баҳромов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Исломжон Баҳромов 1995 йил 17 июль куни Самарқанд вилоятида туғилган. 2019 йил Хитойнинг Циан шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатининг -60 килограмм вазн тоифаси олтин медал соҳиби. Шунингдек, 2018 ва 2020 йилги қитъа биринчиликлари бронза медали совриндори. 2017 йил Бокуда ўтган Ислом бирдамлиги ўйинлари финалчиси. Баҳромов, шунингдек, бошқа кўплаб халқаро турнирлар ғолиб ва совриндори ҳисобланади.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Исломжон Баҳромовни таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *