Ислом Исоқжонов “Навбаҳор”дан кетади…ми?

Клубда юз бераётган янгиликлардан хабарингиз бор. Таркибда ўзига яраша ўзгаришлар юз бермоқда. Янги футболчилар таклиф этилмоқда ва жамоа етакчилари билан келишувлар ҳам узайтирилмоқда. Шу билан бирга “Навбаҳор” футболчиларига ҳам бошқа клублардан қизиқишлар бўлиши табиий.

Жамоанинг иқтидорли ярим ҳимоячиларидан бири Ислом Исоқжоновнинг “Навбаҳор” билан тузган шартномаси 31 декабрь куни якунига етади. Ҳозирча футболчи ва клуб ўртасидаги битим узайтирилгани йўқ. У жорий чемпионатда “Навбаҳор” сафида 18 та учрашувда майдонга тушди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, Исоқжоновга бир қатор жамоалардан таклифлар бўлмоқда. Унинг келаси мавсумни қаерда ўтказиши тез орада аниқ бўлади.  

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *