Испания Суперкубогига қуръа ташланди

Бугун Испания Суперкубоги учун қуръа ташлаш жараёни бўлиб ўтди. Жараён натижасида қуйидаги жуфтликлар ўзаро муносабатларга ойдинлик киритиб олади:

“Реал Сосьедад” – “Барселона” баҳси 2021 йил 13 январда Кордобада бўлиб ўтади. Иккинчи ярим финал “Реал” Мадрид – “Атлетик” жамоалари ўртасида 14 январь куни Малага шаҳрида бўлиб ўтиши кежалаштирилган. Ҳал қилувчи беллашувга 17 январда Севилья шаҳри мезбонлик қилади.

Ушбу мини-турнирда энг кўп ғалаба қозонган жамоа “Барселона” ҳисобланади. “Кўк-анорранглилар” ҳисобида 13 та соврин бор. Ўтган йили бу мусобақада “Реал” ғалаба қозонган.

photo_2020-12-17_17-53-42

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *