Исроил Мадримов ҳам кейинги ойда жанг ўтказиши мумкин

Профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган икки боксчимиз Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов бир кечада рингга кўтарилиши мумкин.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 август куни Америка Қўшма Штатларида Матчроом компанияси томонидан навбатдаги жанг кечаси ташкил этилади.

Ушбу кечанинг асосий жангида Хулио Сезар Мартинес ва Уиллиамс Арроёлар рингга кўтарилиши керак эди. Аммо Мартинесда томоқ йўли инфекцияси борлиги сабаб жанг бекор қилинди. Асосий жангда рингга чиқиш учун ҳамюртларимиз Исроил Мадримов ва Эрик Уалкерлар ўзаро музокара олиб бораётганликлари ҳақида ҳабар берилди.

Ташкилот билан келишилган ҳолда жанг ушбу вазнда вақтинчалик WБА жаҳон чемпионлик камари учун бўлиши ёки оддий 10 роундлик рейтинг жанги бўлиши мумкин.

37 ёшли Эрик Уалкер (20-2, 9КО) охирги 3 та жангида кетма-кет ғалаба қозонган. Охирги мағлубиятини эса 2018 йилда Брандон Адамсдан қабул қилиб олган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *