Италия клуби ғалабага эришолмаса-да, бир поғона юқорилади, французлар илк бор зафар қучди

Чемпионлар лигасининг 5-турида “Аталанта” ўз майдонида “Мидтюлланн” клубини қабул қилган бўлса, “Марсель” ва “Олимпиакос” ўзаро куч синашди.

Италия клуби мезбон бўлишига қарамай, гуруҳ аутсайдерини мағлуб этолмади. 13-дақиқада Шолз “Мидтюлланн” жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, 79-дақиқада Ромеро томонидан киритилган гол “Аталанта”ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа, очколари сонини 8 тага етказиб олган италиянлар “Ливерпуль”га енгилган “Аякс”ни ортда қолдириб, сўнгги тур олдидан иккинчи ўринга кўтарилиб олди.

4 та турда бирорта очко жамғара олмаган “Марсель” ниҳоят ғалабага эришди. Гарчи францияликлар гуруҳдан чиқолмаслиги аниқ бўлиб улгурган бўлса ҳам Европа лигаси йўлланмаси йўлида “Олимпиакос”ни 2:1 ҳисобида таслим этди. 33-дақиқада греклар аъзоси Камара ҳисобни очган бўлса, Дмитри Пае иккита пенальтидан фойдаланиб, кичик камбэк амалга ошишида хизмат қилди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *