Италия ўз майдонида Польшани ишончли тарзда таслим этди

Миллатлар лигаси “А” 1-гуруҳи бешинчи турида Италия ўз майдонида Польшани қабул қилиб, ишончли тарзда ғалабани қўлга киритди. Ўйин италияликларнинг тўлақонли устунлиги билан бошланди.

Биринчи таймнинг 20-дақиқасида Лоренцо Инсенье чиройли зарба билан ҳисобни очди, бироқ ҳакам Андреа Белотти офсайд ҳолатда дарвозабонга халақит берганлиги сабабидан голни инобатга олмади.

Бироқ мезбонлар ҳужумларни давом эттиришди. Баҳснинг 27-дақиқасида польшалик ҳимоячи ўз жарима майдони ичида Андреа Белоттига нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини Жорьжино аниқ амалга ошириб, Шесни дарвозасини ишғол қилди. Биринчи таймнинг қолган дақиқалари ҳам Италиянинг устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлимни Польша ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилди, бироқ 77-дақиқада Яцек Горальски иккинчи сариқ карточка олиб, жамоасини қийин ҳолатда қолдирди. Бундан италияликлар унумли фойдаланди ва 83-дақиқада Доменико Берарди кучли зарба билан дарвозани ишғол қилиб, ўйинга нуқта қўйди.

Шу тариқа Италия гуруҳ босқичи 5-туридан сўнг 9 очко билан биринчи ўринга чиқиб олди. Польша эса 7 очко билан учинчи поғонага тушиб кетди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *