Йилнинг энг яхши енгил атлетикачиси бўлишга номзодлар эълон қилинди

Швециялик лангарчўпда сакровчи Арман Дюплантис йилнинг энг яхши енгил атлетикачиси мукофотига даъвогарлар рўйхатидан жой олди. Бу ҳақида Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциациясининг матбуот хизмати хабар қилди.

Арман Дюплантис дастлаб 2020 йилнинг февраль ойида Глазгода ўтказилган халқаро турнирда янги жаҳон рекордини (6,18 метр) ўрнатди. Сентябрь ойида эса у Сергей Бубканинг очиқ майдонларда 1994 йилда ўрнатган жаҳон рекордини янгилади (6,15 метр). Швециялик 20 ёшли енгил атлетикачи 2019 йилда жаҳон чемпионати совриндори бўлган. Шунингдек, у 2018 йилги Европа чемпионатининг ғолиби ҳамдир.

Енгил атлетика бўйича йилнинг энг яхши спортчиси мукофотига номзодлар рўйхатидан жами 10 спортчи – 800 метрга югуриш бўйича америкалик Донаван Брейзер, угандалик марафончилар Жошуа Чептегеи ва Жейкоб Киплимо, кениялик ўрта масофаларга югурувчи Тимоти Черуйот, ядро улоқтирувчи Райан Краузер ва спринтер Ноа Лайлз (иккаласи ҳам АҚШдан), норвегиялик тўсиқлар оша югурувчи Карстен Вархольм, германиялик найза улоқтирувчи Йоханнес Феттер ва швециялик диск улоқтирувчи Даниэль Шталь ўрин олган.

Йилнинг энг яхши енгил атлетикачиси мукофоти учун овоз бериш 15 ноябрда якунига етади. Эркаклар ва аёллар ўртасида ғолиблар 5 декабрда эълон қилинади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *