Камондан отиш бўйича ўсмирлар ўртасида мамлакат чемпионати ўтказилди

Пойтахтимиздаги Республика ихтисослаштирилган Олимпия захиралари мактаб интернатида камондан отиш бўйича ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати якунланди. 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги мамлакат чемпионатида Тошкент, Фарғона ва Навоийдан ташриф буюрган ёш маҳорат усталари иштирок этишди.

60 метр масофада кечган беллашувларда йигитлар ўртасида тошкентлик Юй Чен Яо, қизлар ўртасида эса Малика Камaлова биринчи ўринни эгаллашди. Чен Яо ва Мафтуна Маҳмудова жуфтлиги эса микст йўналишида ғалаба қозонди. Батафсил:

Йигитлар:
1 ўрин – Юй Чен Яо (Тошкент)
2 ўрин – Аброр Останақулов (Тошкент)
3 ўрин – Шаҳзод Дилмуродов (Тошкент)

Қизлар:
1 ўрин – Малика Камалова (Тошкент)
2 ўрин – Мафтуна Маҳмудова (Тошкент)
3 ўрин – Меҳриниссо Мўминова (Тошкент)

Микст:
1 ўрин – Юй Чен Яо, Мафтуна Маҳмудова (Тошкент)
2 ўрин – Аброр Останакулов, Меҳриниссо Мўминова (Тошкент)
3 ўрин – Бекнур Насреддинов, Малика Камалова (Тошкент)

Жамоавий. Йигитлар
1 ўрин – Тошкент-1
2 ўрин – Тошкент-1
3 ўрин – Терма жамоа-2

Жамоавий. Қизлар:
1 ўрин – Тошкент-1
2 ўрин – Тошкент-2
3 ўрин – Терма жамоа-1

Таъкидлаш жоиз, энди 9-14 ноябрь кунлари катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *