Камончиларимиз Парижни кўзлашмоқда

Камондан отиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам карантин вақтида ўз маҳоратлари устида ишлашда давом этмоқда. Терма жамоамиз мураббийлари ишлаб чиққан дастур асосида машғулот олиб бораётган мерганларимизнинг асосий эътибори келаси йил бўлиб ўтадиган лицензион турнирдир.

Маълумки, бу йил июнь ойида Германиянинг Берлин шаҳри камондан отиш бўйича жамоавий йўналишда Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақага мезбонлик қилиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси сабаб ушбу квалификацион турнир 2021 йилга, мезбон шаҳар эса Парижга кўчирилди. Бу сўнгги лицензион турнир бўлгани боис жамоамиз унга катта эътибор қаратган. Ҳозирда спортчиларимиз уй шароитида техник тайёргарлик устида машғулот олиб боришмоқда. Эътиборингизга мерганларимизнинг машғулотларидан фотолавҳаларни ҳавола қиламиз:

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *