Камончилар Тошкентда мусобақалашяпти

Бугун пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари ихтисослаштирилган мактаб-интернатида камондан отиш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланди. Мусобақа миллий терма жамоага номзод спортчиларни саралаб олиш имконини беради.

Уч давра давом этадиган турнирда республикамизнинг 5та вилояти жамоаси таркибида 50 нафардан ортиқ мерган ғолиблик учун баҳс олиб боряпти. Улар терма жамоанинг асосий спортчилари билан ҳам куч синашмоқда.

Финал беллашувлари 14 ноябрь кунига режалаштирилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *