Камончилар ўртасида “Мустақиллик кубоги”нинг ғолиб ва совриндорлари маълум

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб камондан отиш спорт тури бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида онлайн Ўзбекистон Кубоги бугун ўз ниҳоясига етди. Мусобақада 37 нафар иштирокчи ўз омадини синаб кўрди. Беллашувлар қизғин баҳсларга бой тарзда ўтди. Мерганларимиз сўнгги 5 ойни карантин шароитида ўтказган бўлсалар ҳам, улар қайд этган натижа мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Якуний натижалар бўйича эркаклар ўртасида Абдулборий Аловиддин, аёллар ўртасида эса Камола Юнусова биринчи ўринни қўлга киритишди. Батафсил:

Эркаклар:
1. Абдулборий Аловиддин (Тошкент)
2. Зокиржон Ғофуров (Фарғона)
3. Юнус Сармамбетов (Тошкент)

Аёллар:
1. Камола Юнусова (Тошкент)
2. Гулжаҳон Тошматова (Фарғона)
3. Зиёдахон Абдусатторова (Фарғона)

Мусобақа сўнгида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Онлайн ўтган мазкур маросимда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов ZOOM платформасидан алоқага чиқиб, ғолиб ва совриндорларни чин дилдан самимий қутлади, мусобақа ташкилотчилари, спортчи ва тренерларга ўз ташаккурини изҳор этди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *