Канвон-2024 қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларининг Ташкилий қўмитаси тузилди

Канвон-2024 қишки ўсмирлар Олимпия ўйинлари Ташкилий қўмитаси (GYOGOC) Жанубий Кореянинг пойтахти – Сеулда ўзининг биринчи мажлисини ўтказди. Унда мазкур Олимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама этилди.

GYOGOC Корея Республикаси ҳукумати, Канвондо провинцияси маъмурлари, мамлакатнинг спорт ва Олимпия қўмиталари билан ҳамкорлик ўрнатади. Ташкилот ўз зиммасига Канвон-2024 қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларини молиялаштириш, режалаштириш ва ўтказиш масъулиятини олади.

Ўсмирлар Олимпия ўйинлари 15-18 ёшдаги истеъдодли спортчиларни бирлаштирган ҳолда ўзида ноёб спорт байрами, мақсадли спорт фестивали ва инновациялар ўчоғини мужассамлаштирган. Унинг иштирокчилари ўзларининг спорт маҳоратларини ошириш билан бирга Олимпия қадриятларини ҳаётга тадбиқ этиш ва тажрибаларини жаҳондаги тенгдошлари билан баҳам кўришга даъват этади.

I қишки ўсмирлар Олимпия ўйинлари 2012 йил Инсбуркда ўтказилган эди. Ўшандан бери ушбу мусобақа ҳар тўрт йилда ўтказиб келинмоқда. Жанубий Кореянинг Кангвондо провинцияси IV қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларининг мезбони сифатида Халқаро Олимпия қўмитасининг 2020 йил 10 январида Швейцариянинг Лозанна шаҳрида бўлиб ўтган 135-сессиясида сайланган эди.

Канвон-2024 қишки ўсмирлар Олимпия ўйинларида 2018 йилда ушбу мамлакатнинг Пхёнчхан шаҳрида бўлиб ўтган қишки Олимпия ўйинларининг кўпгина спорт объектларидан фойдаланиш мўлжалланмоқда. Бу ёш спортчиларга жаҳон андозаларига жавоб берадиган иншоатларда мусобақалашииш ва бой тажриба орттириш имконини беради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *