Карантинда тобланган пара атлетлар Ўзбекистон чемпионатида куч синашишди

Аввал хабар берганимиздек, бугун 29 июль куни Пара атлетиканинг ядро улоқтириш тури бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Онлайн тарзда ўтказилган ушбу мусобақанинг финал қисмида вилоятлардан жами 19 нафар сараланган спортчи иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, юртимизда карантин жорий этилганидан буён барча спортчилар қатори паралимпиячиларимиз ҳам машғулотларни ўз уйларида давом эттира бошлашди. Ушбу онлайн мусобақа уларнинг уй шароитидаги машғулотларини баҳолаш учун айниқса жуда муҳим эди.

Қувонарлиси, онлайн мусобақада иштирок этган 19 нафар спортчидан 12 нафари Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи жаҳон рейтинг жадвали натижалири билан таққослаганда, уларга нисбатан яхшироқ кўрсатгич қайд этди. Бундан ташқари, Нурхон Қурбонова, Муҳаммаджон Рехсимов, Дилафруз Ахмадхонова ҳамда Элбек Султонов ўзларининг шахсий натижаларини янгилашга эришди.

Мусобақа якунида Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов уй шароитида бўлишига қарамай мана шундай юқори спорт формасини нафақат ушлаб турганлиги, балки уни янада яхшилашга эришганликлари учун пара атлетикачиларимизни алоҳида эътироф этди ва уларга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Мусобақада яхши натижа кўрсатган спортчилар Паралимпия ассоциацияси томонидан муносиб тақдирланди.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциацияси

матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *