Карантинда узоқ ўтириш саломатликка зарарми?

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифингда карантиннинг фойда ва зарари ҳақида берилган саволга жавоб қайтарилди:

❗️Карантин — бу, албатта, осон бўлмаган жараён. Унинг энг асосий фойдаси — касалликни юқтирмаслик ва унинг тарқалмаслиги.

🚫 Зарари — камҳаракатлик, албатта, иммунитетнинг сусайишига олиб келиши аниқ.

Шунинг учун шифокорларимиз валеологиянинг асосий тамойилларига риоя қилишни тавсия этишади:

➖ ҳовли ёки хонадон ичида жисмоний фаоллик, бадантарбия,

➖ жойида туриб югуриш,

➖ «тренажёр»лардан фойдаланиш,

➖ хонани тез-тез шамоллатиб туриш.

✔️ Энг асосийси — тўғри овқатланиш.

🥣 Кам калорияга эга ва витаминларга бой овқатларни тановул қилиш мақсадга мувофиқдир. Иммунитетни кўтариш учун маҳаллий табиий ўсимлик дори воситаларидан истеъмол қилиб туриш.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *