Карантин даврида Бўкада спортни янада оммалаштириш борасида фаоллик кўрсатганлар тақдирланди

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси туфайли спорт иншоотлари фаолияти тўхтатилганига қарамасдан, уй шароитида спорт билан шуғулланиш ва аҳоли саломатлигини тиклаш борасидаги машғулотлар кенг тарғиб қилинмоқда.

Жумладан, Тошкент вилояти бўйлаб жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан карантин даврида қатор онлайн мусобақалар ўтказилди. Шунингдек, машғулотларни қай тарзда олиб бориш бўйича видеодарслар тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали аҳолига тақдим этилди.

Бўка тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан пандемия даврида спортни янада оммалаштиришга қўшган ҳиссаси учун бир қатор тренер ва спортчилар тақдирланди.

Ўзбек жанг санъати бўйича тренер – Аҳмедов Файзулла;
Стол теннис бўйича тренер – Хасанов Феруза;
9-мактаб жисмоний тарбия ўқитувчиси – Сангинов Нодирахмат;
Спорт мактаби иншоотларини санитар гигиеник тоза сақлашдаги фидокорона меҳнати учун шифокор – Нўмонов Дилшод;
Эрталабки бадантарбия машғулотларини бажаришда ва жисмоний фаоллик кўрсатишда фаол бўлган оила – Самандаровлар оиласи;
Шунингдек, бир қатор спорт турлари бўйича онлайн машғулотларда фаол қатнашган спортчи ўқувчилар тақдирланди.

Фаоллик кўрсатганларга туман жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *