Каратэчиларимиз ҳам навбатдаги йиғинга киришди

Каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам карантин асосида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Йиғин бошланишидан аввал терма жамоамизнинг ҳар бири вакили Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази ходимлари томонидан чуқурлаштирилган текширувдан ўтказилди.

Шаҳоб Султони бошчилигидаги жамоамиз Тошкент вилоятида карантин остида машғулот олиб бормоқда. Ушбу йиғин Токио Олимпиадасига тўғридан тўғри йўлланма берувчи мусобақага тайёргарликнинг асосий босқич вазифасини ўтаб беради. Таъкидлаш жоиз, коронавирус сабаб мазкур мусобақанинг ўтказилиш муддати сўроқ остида турибди. Аввалги тақвим бўйича мусобақа май ойида Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *