Каратэ WKF бўйича “Мустақиллик кубоги” онлайн мусобақасида ғолиблар сараланмоқда

Яқинлашиб келаётган умумхалқ байрамимиз кўркига кўрк қўшиш мақсадида Ўзбекистон каратэ миллий федерацияси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда 29 август куни Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллигига бағишлаб каратэнинг WKF тури бўйича “Мустақиллик кубоги” онлайн мусобақасини ўтказади.

Ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида ташкил этилаётган ушбу мусобақа мамлакатимиз аҳолисининг уй шароитида спорт билан мунтазам шуғулланишини таъминлаш ҳамда каратэ (WKF) спортининг янада оммавийлашишида муҳим ўрин тутади.

Иштирокчилар 2020 йил 26 август, соат 18:00 га қадар:
– Шотокан,
– Водо-рю,
– Шито-рю
– Годзю-рю йўналишларидаги “ката”лардан ўзлари истаган биттасини бажарган ҳолда ҳакамлар ҳайъатига топширишди. Якунда ҳакамлар ҳайъатига 100 нафарга яқин чиқишлар тақдим қилинди.

Регламентга кўра, онлайн мусобақада иштирок этадиган спортчилар “ката”ни оқ каратэги (кимоно)да бажариши лозим. Видеолавҳада иштирокчилар ўзлари ҳақида тўлиқ маълумот беришлари талаб этилади.

Мусобақа ғолиби ва совриндорлари ҳомийлар ва масъул ташкилотлар томонидан бир марталик пул мукофоти билан қуйидагича тақдирланадилар:
– 1-ўрин 6та совриндор – 2,5 млн. сўм;
– 2-ўрин 6та совриндор – 1,5 млн. сўм;
– 3-ўрин 12та совриндор – 1 млн. сўм.

Ғолиб ва совриндорлар 29 август куни эълон қилинади

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *