Карим Тўлагановни табриклаймиз!

Бугун бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ аъзоси, Атланта Олимпиадаси бронза медали соҳиби Карим Тўлаганов ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Маълумот учун, Карим Тўлаганов 1973 йилнинг 27 августида Тошкент вилоятида таваллуд топган. Атланта Олимпиадасидаги бронзадан ташқари Осиё чемпионати ва Марказий Осиё ўйинларида ҳам бронза медалларига сазовор бўлган. Эслатиб ўтамиз, Карим Тўлаганов Олимпия ўйинларида совриндор бўлган илк боксчимиз ҳисобланади.

Боксчимизнинг фаолияти давомида кўрсатган натижалари ҳукуматимиз томонидан «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони ва «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланган. Карим Тўлаганов Бугунги кунда ҳакамлик фаолияти билан ҳам шуғулланмоқда.

Ўзбекистон МОҚ ва бокс федерацияси фурсатдан фойдаланиб, Карим Тўлагановни бугунги туғилган куни билан муборакбод этади. У кишига энг самимий тилакларимизни тилаб қоламиз.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *