Квинсленд 2032 йилги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилмоқчи

Aвстралия Бош вазири Скотт Моррисон Халқаро Олимпия Қўмитаси (ХОҚ) раҳбари Томас Бах билан учрашувда, мамлакат расмийлари Квинсленднинг 2032 йилги ёзги Олимпия ўйинларини ўтказиш таклифини тўлиқ қўллаб-қувватлашини айтди, деб ёзади ХОҚнинг Twitterдаги микроблогида.

Моррисон ва Бах сешанба куни Токиода учрашишди. Томонлар спорт коронавирус инқирозидан чиқиб кетишда муҳим рол ўйнайди, деган якдил фикрга келишди. Моррисон ва Бах ХОҚ ва Олимпия ўйинлари учун сиёсий бетарафлик зарурлиги тўғрисида ҳам келишиб олдилар.

Квинсленд штати 2019 йил декабрь ойида 2032 йилги ўйинларни ўтказиш учун ариза бериш ниятини расман эълон қилган эди. Ариза йиғиш кампаниясига Брисбен шаҳри ҳамда Голд-Кост ва Саншайн-Кост соҳилидаги курорт зоналари киритилиши лозим эди. Май ойида ариза йиғиш кампанияси минтақадаги иқтисодий вазиятни ёмонлаштирган коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилди. Июнь ойида Aвстралия Миллий Олимпия Қўмитаси (МОҚ) раҳбари Жон Коутс ариза йиғиш кампаниясини янгилашга чақирди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *