Кейинги икки ойда бизни ўта муҳим жанглар кутмоқда

Яқинлашаётган икки ойда – август ва сентябрь ойларида бир қатор ўзбекистонлик профессионал боксчилар ўзларининг навбатдаги жангларини ўтказишади.

Дастлаб, 15 август куни Рио Олимпиадасининг бронза медали совриндори Рустам Тўлаганов WBC International камари учун Сергей Екимовга қарши рингга кўтарилади.

Шу санада яна бир ҳамюртимизнинг жангга чиқиши кутилмоқда. Рио Олимпиадаси кумуш медали соҳиби, жаҳон чемпиони – Шаҳрам Ғиёсов ўзига тегишли бўлган WBA International камарининг ҳимоя жангини ўтказиши керак. Бу жангда боксчимизга Франсиско Роха рақиблик қилиши керак.

28 август куни эса, Олимпия ўйинларининг кумуш медали совриндори Бектемир Мелиқўзийев ҳам WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилиш учун рингга чиқиши керак. Ҳозирда жанг учун рақиб изланаяпти.

26 сентабрь куни бизни ўта муҳим жанг кутиб турибди. Шу куни IBF йўналишида рейтингнинг биринчи поғонасида бораётган ҳамюртимиз Қудратилло Aбдуқаҳҳоров IBF’нинг вақтинчалик жаҳон чемпионлик камари учун Сергей Липинецга қарши жанг ўтказади.

Ушбу жангларда ҳамюртларимизнинг ҳар бирига омад тилаб, навбатдаги ғалабаларини қўлга киритишини кутиб қоламиз.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *