Когонда қатор спорт турлари бўйича «Ёшлар кубоги» мусобақалари ўтказилди

Хабарингиз бор, ҳар йили 30 июнь – «Ёшлар куни» муносабати билан мамлакатимиз бўйлаб қатор тадбирлар ва спорт мусобақалари ташкил этилади.

Жорий йилда ҳам республикамизнинг «яшил» тоифага кирувчи ҳудудларида ушбу санага бағишлаб қатор тадбирлар ўтказилаяпти.

Жумладан, Бухоро вилоятининг Когон тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида ёш спортчилар ва маҳаллий ёшлар иштирокида стол тенниси, мини футбол, бадминтон ва волейбол спорт турлари бўйича «Ёшлар кубоги» мусобақалари ташкил этилди. Мусобақа давомида карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда спорт иншоотлари дезинфекция қилиниб, иштирокчилар гигиеник воситалар билан таъминланди.

Юқори савияда ўтказилган мусобақалар якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Бу каби мусобақалар мамлакатимизнинг «яшил» ҳудудларида давом этмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *