“Кодакан”да йил беллашуви ўтказилди

Бугун дзюдо мухлисларининг эътибори Токио шаҳридаги “Кодокан” дзюдо институтига қаратилди. Боиси ушбу мажмуада Япония терма жамоасининг Токио Олимпиадасида -66 кг вазн тоифасида иштирок этадиган вакили аниқлаб олинди.

Беллашувда 2017 ва 2018 йиллардаги жаҳон чемпиони Хифуми Абэ ҳамда 2019 йилги чемпион Жоширо Маруяма иштирок этишди. Кутилганидек, баҳс ғолиби асосий дақиқада аниқланмади. Ғолиб нақд 24 дақиқа давом этган курашдан сўнг маълум бўлди. Абэ ушбу дақиқада ўнг оёғи ёрдамида чалиш усули билан ҳужумга ўтди ва бу якунда унинг ғалабасини таъминлади.

Таъкидлаш жоиз, улар 2019 йил Токиодаги дунё биринчилигининг ярим финалида ҳам тўқнаш келишган ва унда Моруяманинг қўли баланд келган эди. Яна бир қизиқ жиҳат, Хифуми шу пайтгача ўзбек дзюдочилари билан бир бор тўқнаш келган. 2015 йил Тошкентда ўтган Гран-прида Достонжон Холиқулов ушбу япониялик дзюдочига мағлуб бўлган.

Умуман олганда, бунгача ҳар икки дзюдочининг халқаро майдондаги ўзаро қарама қаршилиги 2:2 кўринишида эди. Ушбу курашдан сўнг дзюдо оламида “Dream team” номини олган терма жамоанинг Токио Олимпиадасида курашадиган тўлиқ таркиби маълум бўлди. Яна бир аҳамиятли жиҳати, таркибда аёллар ўртасидаги -52 кг вазн тоифасида Хифуменинг синглиси Юта Абэни ҳам учратиш мумкин. Япония жамоасининг Олимпиадада курашувчи таркиби эса қуйидагича кўриниш олди:

Эркаклар:
-60 кг: Наохиа Такато
-66 кг: Хифуми Абэ
-73 кг: Шохеи Оно
-81 кг: Таканори Нагаэ
-90 кг: Шоичиро Мукаи
-100 кг: Аарон Вольф
+100 кг: Хисаёши Харасава

Аёллар:
-48 кг: Фуна Тонаки
-52 кг: Юта Абэ
-57 кг: Цукаса Ёшида
-63 кг: Мику Таширо
-70 кг: Чизуру Араи
-78 кг: Шори Хамада
+78 кг: Акира Сонэ

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *